Янгиариқ туманида қишлоқ хўжалиги бўлими ходими пора билан қўлга тушди
Хоразм вилояти Янгиариқ тумани қишлоқ хўжалиги бўлими масъул ходимларидан бири мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда фуқаронинг ишончини суистеъмол қилди. Маълумотларга кўра, у туман ҳудудида жойлашган ва «Хоразм давлат ўрмон хўжалиги» давлат муассасаси балансида бўлган 29 гектар ер майдонини чорвачилик фаолияти учун 49 йиллик ижарага олиб бериш ва шу ерга оид кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 4000 АҚШ доллари талаб қилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу ходим 3900 АҚШ доллари ва 1 млн 297 минг сўм пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси 1-қисми (пора олишга суиқасд) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур ҳолат мансабдор шахслар томонидан йўл қўйилаётган коррупцион хатти-ҳаракатларга қарши қатъий чора кўрилаётганини яна бир бор тасдиқлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг