Янги қонун нотариат тизимида қандай ўзгаришлар қилади?
“Нотариат тизимининг тубдан ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни Сенатнинг йигирма бешинчи ялпи мажлисида юқори палата аъзолари томонидан маъқулланди.
Мазкур Қонунни ишлаб чиқиш зарурати нотариал ҳаракатлар сони ошган шароитда давлат нотариал идораларида қўшимча штат бирликларини жорий этиш жараёни мураккаблашганлиги, бу эса иш ҳажмига қараб хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ошишига тўсқинлик қилиши билан изоҳланади.
Қонун яқин ва узоқ хориж мамлакатлари тажрибасини ҳисобга олиб ишлаб чиқилган.
Бугун кўпчилик хорижик мамлакатларда (Германия, Франция, Италия, Эстония, Австрия, Венгрия, Туркия ва бошқа мамлакатларда), шу жумладан МДҲ мамлакатларида (Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистондан ташқари) нотариатнинг нодавлат шакли фаолият кўрсатмоқда.
Илғор хорижий тажриба кўрсатишича, жисмоний ва юридик шахслар олдини олувчи одил судлов функциясини бажарадиган нотариатнинг фаол нодавлат моделига эҳтиёжи ошган. Бундай нотариат жамиятда ўзгараётган жараёнларга тезликда жавоб қайтаришга, истеъмолчиларнинг эҳтиёжларига қараб тезда ўзгаришга қодир. Шундан келиб чиққан ҳолда, нотариат институтининг фаол позицияси, олдини олувчи одил судлов воситаси сифатида унинг такомиллаштирилиши давлат хизматларини сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқишнинг муҳим омили бўлиши керак.
Шунингдек, хорижий тажриба кўпчилик мамлакатларда нотариусларни бирлаштирувчи нотариал палаталар (иттифоқлар) мавжудлигини кўрсатмоқда. Масалан, Германияда барча бирлашган нотариуслар мажмуини ифодалайдиган Нотариал палата яратилган. У ўз аъзоларининг обрўси ва эътиборини ошириш чораларини кўради, назорат органларини ўз фаолиятидан қўллаб-қувватлайди, нотариал ҳуқуқ бўйича фаолликни рағбатлантиради, нотариуслар ва стажёрлар ўз лавозим мажбуриятларини виждонли ва тўғри бажариши бўйича ишларни ташкил этади.
Шуни инобатга олиб, Қонунда Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг фаолиятини ташкил этиш тартиби, унинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари белгиланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг