Эрон 2024 йилда Ўзбекистонга нефть экспортини 18 фоизга оширди
Ўзбекистон 2024 йил 20 мартдан 20 декабргача Эрондан 292 миллион АҚШ доллари миқдорида нефть сотиб олди. Бу ҳақда «Тренд» нашри Эрон божхона маъмурияти маълумотларига таяниб хабар берди.
Унга кўра, 2024 йилда нефть етказиб бериш ҳажми қиймати бўйича бундан аввалги йилга нисбатан 18 фоизга ошган. Миқдор жиҳатидан эса мамлакатга нефть импорти 14 фоизга кўпайиб, 364 минг тоннадан 414 минг тоннага етди.
Эрон Ўзбекистонга нефтдан ташқари нефть-кимё маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, қувурлар, қишлоқ хўжалиги техникаси ва бошқа товарларни экспорт қилган. Ушбу давр мобайнида икки давлат ўртасидаги товар айланмасининг умумий ҳажми 358 миллион долларни ташкил этди.
Таъкидлаш жоиз, 2024 йилда Ўзбекистоннинг Эрон билан товар айланмаси ҳажми 497 миллион долларга етган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг