2024 йилда аҳолининг реал даромади қанчани ташкил этди?

17:42 03 Февраль 2025 Иқтисодиёт
419 0

Ўзбекистонда 2024 йил якуни бўйича камбағаллик даражаси 11 фоиздан 8,9 фоизга тушди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.

Жаҳон банки билан олиб борилган тадқиқотлар натижасида, камбағаллик даражаси 719 минг кишига камайиб, жами 3,3 миллион кишини ташкил этгани аниқланди.

Қашшоқлик даражаси Бухоро вилоятида 11,8 фоиздан 8,7 фоиз, Самарқанд вилоятида 10,5 фоиздан 7,5 фоиз, Наманган вилоятида 10,4 фоиздан 7,6 фоиз, Қорақалпоғистон Республикасида эса 13,6 фоиздан 10,8 фоизгача камайгани қайд этилди.

2024 йилда аҳолининг реал даромади ҳам 10,7 фоизга ўсиб, жон бошига ойига ўртача 2,1 миллион сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич йил бошида 1,7 миллион сўм эди. Шунингдек фуқаролар иш ҳақидан оладиган фойда ҳам 12,9 фоизга кўтарилди.

Даромад манбалари бўйича иш ҳақи 42,6% (2023 йилда — 41,9%), тадбиркорлик даромадлари 22,9% (21,4%), пенсия, ижтимоий ёрдам ва субсидиялар 18,2% (18,9%), қишлоқ хўжалиги ва томорқа даромадлари 10,7% (9,8%), хориждан пул ўтказмалари — 2% (3,1%), бошқа даромадлар — 3,6% (4,9%)га етди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?