«Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» спорт мусобақалари юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди

Фото: Давронбек Эрназаров / «Халқ сўзи»
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан иқтидорли спортчи-ёшларни энг қуйи бўғиндан бошлаб саралаш мақсадида жорий йил 17-май санасидан бошлаб илк маротаба «Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» У-17 (15-17 ёш) тоифасида спорт мусобақалари 3 босқичда (минтақавий (туман-шаҳар), вилоят ва Республика) ўтказилади.
Шу муносабат билан, Миллий олимпия қўмитаси биносида «Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» спорт мусобақаларини ўтказишга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманида Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва спорт федерациялари мутасаддилари иштирок этди.
«Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» спорт мусобақалари ўтказиладиган спорт турлари - Бокс (аёл, эркак), Баскетбол 3х3 (аёл, эркак), Бадиий гимнастика (аёллар), Дзюдо (аёл, эркак), Енгил атлетика (аёл, эркак), Оғир атлетика (аёл, эркак), Стол теннис (аёл, эркак), Таекwондо WТ (аёл, эркак), Эркин кураш, Аёллар кураши, Юнон рум кураши (эркак). «Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» спорт мусобақаларининг дастлабки босқичи республикамизнинг 53 та минтақасида ташкил этилади.
«Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» ва «Президент Олимпиадаси» мусобақаларнинг 1-босқичи «Минтақавий (туманлараро)»- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт мактаблари, хусусий спорт клублари, якка тартибда фаолият кўрсатаётган тренерларнинг спорт тайёргарлигига эга бўлган спортчилари ўртасида май-июн ойларида, 2-босқич «Ҳудуд мусобақаси» - минтақавий (туманлараро) мусобақалари ғолиб ва совриндорлари (1-3 ўрин) ва ихтисослаштирилган спорт мактаблари, Олимпия ва миллий спорт турларига давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатлари ҳамда спорт турлари бўйича маҳорат мактабларининг спортчилари ўртасида август ойида ҳамда шунингдек, 3-босқич «Республика босқичи» - ҳудудий мусобақаларининг ғолиблари (1-ўрин) ҳамда Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари спортчилари ўртасида йил якунида Тошкент шаҳридаги Олимпия шаҳарчасида «Президент олимпиадаси» спорт мусобақаларида иштирок этади.
«Президент олимпиадаси» спорт мусобақалари ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Шунингдек, биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган спортчилар Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига қабул қилинади.
Мазкур мусобақаларда иштирок этиш истагидаги спортчи ёшларни улар тайёргарлик олиб бораётган спорт мактаби, хусусий спорт клуби, умумтаълим мактабидаги спорт клуб ва тўгараклари орқали Спорт вазирлигининг «ЭРП-спорт» платформасида рўйхатдан ўтади.
Таъкидлаш жоизки, «Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» ва «Президент Олимпиадаси» спорт мусобақаларини ўтказишдан асосий мақсад - ёшларни жисмоний ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини ташкил этиш, чекка ҳудудлардаги спорт клублари ва хусусий секторларда шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни селекция қилиш, профессионал спорт таълими муассасаларида иқтидорли спортчиларни саралаш ва таълим олишига замин яратиш, ҳудудларда ёшлар ўртасида спортнинг оммавийлашган олимпия турларини янада оммалаштириш, ривожлантириш, вояга етмаган ёшлар ва ўсмирлар ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришда жисмоний тарбия ва спортнинг аҳамиятини тарғиб қилиш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш, иқтидорли ёшларни Ўзбекистон Республикаси терма жамоаларига жалб этиш, олимпия терма жамоаларининг захирасини яратиш, юқори тоифали спортчиларни олимпия терма жамоаларига профессионал тарзда тайёрлашдан иборат.
Келгусида мусобақалар дастурига киритиладиган спорт турлари ва ёш тоифалари ҳар йили мусобақалар бошланишидан бир ой аввал Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан Спорт вазирлиги билан келишган ҳолда эълон қилиб боради.
Фото: Давронбек Эрназаров / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг