«Янги Ўзбекистон» массивида қурилиш ишлари жадал давом этмоқда

Рустам НУРМАТОВ/«Халқ сўзи». Дўстлик туманининг Чинобод маҳалласи ҳудудидаги «Янги Ўзбекистон» массивида 50 та кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилган бўлиб, бу орқали замонавий инфратузилма ва барча қулайликлар эга тураржойлар мажмуаси барпо этилмоқда.
Ўтган йили массивда 8 та кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилди. 140 дан ортиқ оилалар янги хонадонга эга бўлди. Жорий йилда яна 6 та кўп қаватли уй қурилиши жадал суръатда олиб борилмоқда.
«Янги Ўзбекистон» массивининг барпо этилиши аҳолининг уй-жойга бўлган талабини қондириш билан бирга, уларнинг турмуш тарзида ҳам ижобий ўзгаришларни яратиб бермоқда. Замонавий инфратузилма, хавфсиз ва озода муҳит, болалар учун қулай майдонлар — буларнинг барчаси янги маҳаллада ҳаёт сифатини сезиларли даражада оширади.
Массивдаги барча қурилиш ишлари замонавий архитектура талаблари ва миллий анъаналар уйғунлигида олиб борилмоқда. Уйлар атрофида боғлар, болалар майдончаси, автотураргоҳ ҳамда 120 ўринли замонавий мактабгача таълим ташкилоти бўлади. Иш ўринлари сонининг ошиши, тадбиркорлик фаолиятига яратилаётган кенг имкониятлар туман аҳолисининг иқтисодий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади.
«Янги Ўзбекистон» массиви нафақат янги тураржойлар, балки аҳоли учун муносиб шароитга эга янги маҳалла сифатида шаклланиб, инсон қадри, уларнинг орзу-умидлари, ҳаёт тарзига бўлган эътибор амалда ўз самарасини намоён этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг