Янги мактаб ўқувчиларнинг узоғини яқин қилди
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қад ростлаётган «Янги Андижон» массивида аҳоли учун яратилаётган қулайликлар кўлами тобора ортиб бормоқда. Ортда қолган давр мобайнида ишлаб чиқариш корхонаси ва мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлаган бўлса, бугун илк мактаб фойдаланишга топширилди.
— Бундан икки ой аввал ушбу манзилдан хонадон сотиб олдим, — дейди Райҳона Ашурова. — Бу ерда мактабнинг йўқлиги ташвишга солди. Боиси, икки нафар фарзандим вилоят марказидаги 24-мактабда сабоқ олади. Энди хавотиримга асос йўқ. Сабаби, янги мактаб шундоққина уйимга яқин жойда бўлгани учун болаларимдан кўнглим хотиржам.

48 миллиард сўмлик лойиҳа асосида барпо этилган ушбу мактаб янги ўқув йилидан бошлаб 1 минг 680 нафар «Янги Андижон»лик ўғил-қизларни ўз бағрига олади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг