Янги Конституция – осойишталигимизни таъминловчи, бизни ҳимоя қилувчи, барчамизнинг маданий ривожланишимиз учун шарт-шароит яратувчи Қомусдир
Фото: Архив сурат
Янгиланаётган Бош Қомусимизнинг мамлакатимиз тараққиётидаги тутган ўрни беқиёс бўлиб, у аҳолининг барча қатламлари манфаатини кўзлаган ҳолда шакллантирилган. Масалан, Конституциянинг 65-моддасидаги: «Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади» деган жумла ўрнига «Боланинг манфаатлари, болаларнинг тўлақонли, жисмоний, ақлий ва маданий ривожланиши учун барча шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишидир. Оналик, оталик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади. Давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, буюк аждодларимизнинг бой маънавий меросидан фахрланиш туйғусини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилади», деган жумлаларнинг киритилиши давлатимизнинг миллат келажаги учун қайғуриши, унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи маънавий-ахлоқий сифатларнинг имплицит шаклланишини таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Жаҳонда кучайиб бораётган турли мафкуравий хавф-хатар ва зиддиятлар, деструктив ғоялар хуружи эл-юрт тинчлиги ва осойишталигига таҳдидлар масъул давлат тузилмаларига ўз фаолиятини «Барча саъй-ҳаракатлар инсон қадри учун» деган устувор ғоя асосида янада бирлаштириш вазифасини юкламоқда. Ер куррасининг мафкуравий майдонларидаги сиёсий рақобати ядро полигонларидан ҳам шиддатлироқ тус олаётганлигидан келиб чиқиб, ёшларнинг маънавий-ахлоқий сифатларини ривожлантириш, уларда қадриятли муносабатлар фаолияти установкаларини шакллантириш, онгига юксак маънавий фазилатларни сингдиришга қаратилган педагогик жараёнларни ташкил қилишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
Янги таҳрирдаги Конституция ёшларга таъсир этаётган маънавий хатарларнинг олдини олиш, улар орасида транссексуал, криминал хатти-ҳаракат, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг содир бўлишини камайтириш, гуманизм, толерантлик, ижтимоий интеллектни ривожлантириш, ўзаро муносабатда ҳурмат, кенг феъллик, кечиримлилик, сабр, оқибат туйғуларини кучайтириш механизмларини такомиллаштиришга эътибор қаратилганлиги билан қимматлидир! Шу билан бирга, жамият манфаатлари билан боғлиқ ёндашувлар асосида аҳоли ўртасида эмпатия, маънавий альтруистик қарашларни кенгайтириш,жамият томонидан белгиланган маънавий-ахлоқий нормаларига риоя қилиш механизмларини такомиллаштириш ҳам унда ўз аксини топган.
Мамлакатимизда ёшларни ижтимоий муносабатлар томон йўллаш натижасида уларни шахс ва субъект сифатида шаклланиши, ақлий ривожланиши, тарбияланганлик даражасининг ўсиши, жамият томонидан белгиланган хулқ нормаларига риоя қилиши, табиий имкониятларини рўёбга чиқариши, ижтимоий тажриба орттириш имкониятларини кенгайтириш – буларнинг барчаси янги таҳрирдаги Конституцияда ўз аксини топган. Янги мазмундаги миллий ментал характеримизга мос келадиган толерантлик, бағрикенглик, юксак ахлоқий дунёқарашни ўзида мужассам этган Конституциямиз бизнинг манфаатларимизни ифодалайди.
Айниқса, мазкур ҳужжатда ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий ахлоқий фазилатлар, эмпатик ғамхўрлик билан боғлиқ маънавий туйғулар, намоён қилувчи психологик-педагогик тизимни такомиллаштирилишига кенг имкониятлар яратилишига ҳуқуқий база бўлиб хизмат қилувчи ушбу Қомус аҳолининг барча қатламларининг ўз салоҳиятларини тўла намоён этишга ёрдам беради.
Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна,
Низомий номидаги Тошкент давлат
педагогика университети профессори,
педагогика фанлари доктори.
Абдуллаев Комилжон Рисқулович,
Низомий номидаги Тошкент давлат
педагогика университети катта ўқитувчиси,
фалсафа фанлари доктори (PhD)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг