Янги гидроэнергетик қувват ишга туширилди
Давлатимиз раҳбари томонидан шу йил 28 январь куни электр энергетикасини 2025 — 2035 йилларда ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган йиғилишда мамлакатимизда сўнгги саккиз йилда электр ишлаб чиқариш 38 фоизга ошиб, 81,5 миллиард киловатт соатга етгани, хусусий секторга кенг йўл очилгани туфайли 11,2 гигаваттли қўшимча қувват яратилганлиги, натижада бу секторнинг генерациядаги улуши 24 фоизга, “яшил” энергия ҳиссаси эса 16 фоизга етганлиги қайд этилди.
Айтиш жоизки, бу борада, мамлакатимизда экологик тоза, арзон ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш ҳамда мавжуд қувватларни оширишга алоҳида эътибор қаратилиб, “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти томонидан маҳаллийлаштириш доирасида кенг кўламли амалий фаолият олиб бориляпти.
Жамият томонидан режавий асосда ҳудудларда кичик ва микро шаклдаги янги ГЭСлар барпо этилиб, фойдаланишга топширилмоқда.
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги Ҳисорак сув омбори қошида янгидан барпо этилган Ҳисорак кичик ГЭСнинг расмий очилиш маросимига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Раматов, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқаруви раиси А. Сангинов, Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари М. Азизов, Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ҳамда ҳудудий тизим корхоналари мутасаддилари, соҳа мутахассислари, маҳаллий аҳоли ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар юртимизда энергетика соҳаси, хусусан, “яшил” энергетика манбаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, бу борада ҳаётга татбиқ этилаётган истиқболли лойиҳалар мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муҳим ҳисса қўшаётганини қайд этди.
Маълумот учун айтиш жоизки, туман иқтисодий-ижтимоий ривожи ҳамда маҳаллий аҳоли фаровонлиги учун хизмат қиладиган Ҳисорак кичик ГЭСнинг энергетик қуввати 3,5 МВтга тенг бўлиб, йилига ўртача 17,5 млн. кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

Унинг қурилиши тўлиқ маҳаллийлаштириш доирасида жамият томонидан амалга оширилди. Янги қувватнинг лойиҳавий қиймати 1,5 млн. долларга тенг бўлиб, бу ерда олтита иш ўрни очилди. ГЭС фаолияти йилига ўртача 5 млн. куб метр табиий газ иқтисод қилинишига, қолаверса, у томонидан ишлаб чиқарилган электр энергия 7 300 та хонадонни нурафшон қилишга имконият яратади.
Диёра ЮСУПАЛИЕВА,
ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг