Якшанба куни «Эл классико» кўрамиз: жамоалар кетма кет 3 марта финалда тўқнаш келади
Испания Суперкубоги иккинчи яримфиналида «Реал Мадрид» «Малйорка» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
«Мадрид» жамоаси рақиб дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди. Мадридликлардан Беллингем ва Родриго биттадан голга муаллифлик қилган бўлса, рақиб ҳимоячиси Валент эса автоголга муаллифлик қилди.
Биринчи яримфиналда Каталониянинг «Барселона» клуби «Атлетико Билбао» устидан ғалаба қозонган ҳолда кубок финалига йўлланмани қўлга киритган эди.
Шу тариқа Испания Суперкубоги финалида «Эл классико» бўлади. Баҳс Тошкент вақти билан, 13 январга ўтар кечаси соат 00:00да бошланади.
Маълумот учун, финалда «Мадрид» жамоаси ғалаба қозонадиган бўлса Суперкубокда ўн тўртинчи бор ғалаба қозонган ҳамда азалий рақиби «Барселона»нинг рекордини такрорлаган бўлади.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги «Эл классико» октябрь ойида Мадридда бўлиб ўтган ва якунда Каталония клуби йирик (0:4) ҳисобда ғалаба қозонган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг