Яккабоғда кадастрлар палатасининг янги биноси фойдаланига топширилди

13:37 14 Июнь 2022 Жамият
471 0

Фото: Халқ сўзи

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Яккабоғ тумани филиалининг янги биноси қуриб битказилди. 1 млрд. сўмдан зиёд маблағ эвазига қад ростлаган муҳташам ва замонавий мазкур бинонинг очилиш маросими тантанали тарзда ўтказилди.

— Туманда давлат кадастрининг самарали фаолиятини таъминлаш ва давлат кадастрлари назоратини олиб боришда янги, замонавий ва барча қулайликларга эга янги бинонинг фойдаланишга топширилиши айни муддао бўлди, —  дейди Яккабоғ тумани ҳокими Лутфиддин Абдуллаев. — Бинобарин, туманда ер-мулк ва кўчмас мулк билан боғлиқ барча муаммоларни ечишда ва тадбиркорларнинг ерга, мулкка бўлган муносабатларини янада юксалтиришда янги имкониятлар яратилаётгани эътиборга моликдир.

Тантанали очилиш маросимида Давлат кадастрлар палатаси раиси Моҳир Валиев иштирок этди.

 

Фахриддин Бозоров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер