"YAIT biznes-inkubator" ўқув-амалий дастурининг дарс жараёнларига старт берилди

15:10 22 Январь 2022 Маданият
1545 0

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Яшнобод инновацион технопарки томонидан ташкил этилган "YAIT biznes-inkubator" ўқув-амалий дастурининг дарс жараёнлари бўлиб ўтмоқда.

Унда шу кунга қадар Барно Ортиқхўжаевадан "Lean start-up va customer" методикалари ўрганилди. Шунингдек Музаффар Юсупов жамоа аъзоларининг жамоадаги ўрни, мотивацияси, вазифалари, бизнес модель шаблонлари ҳақида тақдимот қилди.

Шу билан бирга, бозор мутахассислари билан учрашувлар, электрон платформалардан фойдаланиш, гипотезаларни текшириш ҳамда тасдиқлаш, муаммога аҳамият қаратиш каби мавзулар ҳам иштирокчиларда қизиқиш уйғотди.

Дарс жараёнлари онлайн ва офлайн тарзда амалга оширилиб, қўшимча топшириқлар асосида мавзулар мустаҳкамланиб борилмоқда. Умумий 50 та жамоа вакиллари иштирок этиб, билим ва кўникмаларни эгаллаб, аъзолар ўз бизнес лойиҳалари устида изланиш олиб бормоқдалар.

Бундан ташқари, тренерлар ўзларига бириктирилган жамоалар билан интенсив ишлашни бошладилар.

Уч ой давом этадиган дастур қатнашчилари ўз илмий ғояларини стартапга айлантириш ва ҳаётга татбиқ қилиш, инвесторлар билан ишлаш бўйича амалий машғулотлар олади.

Дастур маркетинг бошқаруви, молиявий бошқарув, бизнес операциялар, рақамлаштириш ва элеcтрон платформалардан самарали фойдаланиш, ҳуқуқий саводхонлик ва солиқчиликка оид мавзуларни ўз ичига олади.

Дастур сўнггида «Демо-кун» тадбири ўтказилади. Унда иштирокчилар ўз лойиҳалари ҳамда бизнес режаларини инвесторларга тақдим қиладилар.

Дарс жараёнлари онлайн ва офлайн тарзда амалга оширилиб, қўшимча топшириқлар асосида мавзулар мустаҳкамланиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер