Водийлик соҳибкорлар қашқадарёлик томорқачиларга амалий кўмаклашмоқда
Фото: Халқ сўзи
Айни кўклам кунлари фурсатни бой бермаслик мақсадида юртимиз бўйлаб «Яшил йиллик» умуммиллий дастури асосида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан Қашқадарёда мазкур дастур асосида маҳаллаларда амалий семинарлар, томорқачилар билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилмоқда. Ишчи гуруҳи билан бирга Қашқадарёга 200 нафар водийлик боғбонлар ҳам ташриф буюрган ва улар томорқачиларга водийда етиштирилган ярим пакана интенсив дарахт кўчатларини экиш ҳамда парваришлаш сирларини ўргатмоқда.
А. Хаитов Қамаши туманидан томорқачилар Фазлиддин Раҳматов, Собир Мўминов, Даврон Ҳазратқулов, Зулайҳо Шукурова, Нишон туманидан Чўтмурод Чориев, Хадича Менглиева, Ниёз Усанов ва Ўроль Арзиқулов фаолиятини юксак баҳолади.
— Лекин Нишон туманидаги Ибн Сино МФЙ ҳудудида фуқаро С. Норқуловга тегишли 25 сотих ер бир неча йиллардан буён ҳеч нарса экилмасдан келаётгани бизни жуда ажаблантирди, — дейди А. Хаитов. — Ибн Сино МФЙ ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси нега бу ҳолатга ҳуқуқий баҳо бермайди? Агар эгаси фойдаланмаса, бу ер ёшларга 4 сотихдан бўлиб берилса, қанчадан-қанча озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирилар эди. Шу хонадонга ён қўшни бўлган 65 ёшли Ўроль бобо Арзиқуловни қаранг, томорқасини яшнатиб қўйибди. Кўкатлар, картошка, пиёз, сабзи экилган. Иссиқхонасида 18 туп лимондан мўл ҳосил олмоқда. Отахон йўлнинг нариги томонидаги қаровсиз ерларни ҳам ўзлаштириб, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштираётгани ибратга лойиқдир.
Бинобарин, томорқа ҳар бир оила учун даромад манбаи ва тўкинчилигимиз асосини ташкил этади. Шу боис «Яшил йиллик» умуммиллий дастури асосида Қашқадарё вилоятидаги 796 та маҳаллада 16 млн. 356 минг дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш ишларига жадал киришилган.
Фахриддин Бозоров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг