Владимир Норов Сингапур Республикаси Ташқи ишлар вазири Вивиан Балакришнан билан музокаралар олиб борди
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
Нью-Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Сингапур Республикаси Ташқи ишлар вазири Вивиан Балакришнан билан музокаралар олиб борди.
Томонларнинг улкан салоҳиятини инобатга олган ҳолда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, молиявий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар соҳаларда Ўзбекистон-Сингапур мулоқотини жадаллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Режалаштирилган тадбирлар жадвали, уларнинг ташкилий ва мазмунли жиҳатлари бўйича фикр алмашилди.
Иқтисодий дипломатияни ривожлантириш мақсадида «ақлли» шаҳарлар, «яшил» ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, ИТ-технологияларни жалб қилиш, транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш, туризм алмашинувига кўмаклашиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини ўрганиш таклиф этилди.
Гуманитар трекда таълим, давлат хизматчиларининг малакасини ошириш, кадрларни биргаликда тайёрлаш соҳаларида тажриба алмашинувни йўлга қўйиш ҳамда икки мамлакат таҳлилий марказлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш учун салмоқли имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг