Владимир Норов мамлакатимизда дипломатик миссиясини якунлаётган АҚШнинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Даниел Розенблюмни қабул қилди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
2022 йил 31 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов мамлакатимизда дипломатик миссиясини якунлаётган Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Даниел Розенблюмни қабул қилди.
В.Норов Элчини Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра «Дўстлик» ордени билан тақдирлангани юзасидан табриклади. Бу унинг Ўзбекистон-Америка стратегик шериклик муносабатларини қўшган ҳиссаси юқори баҳоланганидан далолат беради.
Д.Розенблюм Ўзбекистондаги фаолияти давомида республиканинг барча соҳаларда жадал тараққиётига хизмат қилган кенг кўламли ислоҳотларга гувоҳ бўлганини таъкидлади. АҚШ ҳукуматининг Ўзбекистонда амалга оширилаётган жадал ўзгаришлар сиёсатини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш қайд этилди.
Ўзбекистон-АҚШ Стратегик шериклик мулоқоти доирасида қатор тадбирларнинг муваффақиятли ўтказилгани мамнуният билан эътироф этилди. Ўзбекистон ва Қўшма Штатлари илгари эришилган келишувларнинг тўлиқ ижроси юзасидан биргаликда ишлашга тайёрлиги тасдиқланди.
Икки томонлама даражада ва «C5+1» шаклидаги бўлажак учрашувлар жадвали бўйича фикр алмашилди.
Элчи Ўзбекистон томонига мамлакатда дипломатик фаолиятини амалга оширишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани ва қулай шароитлар яратгани учун миннатдорчилик билдирди. Қандай лавозимни эгаллашидан қатъий назар Ўзбекистоннинг дўсти бўлиб қолишини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг