Вержил Ортис Исроил Мадримов устидан қозонган ғалабаси учун ўзига «5» қўйди
Вержил Ортис Мадримов билан бўлган тўқнашувга изоҳ бериб, рақибининг фаол ҳаракат қилганини, бироқ самарали зарбалар бера олмаганини таъкидлади. Бу ҳақда «DAZN Sports» нашри хабар берди.
«У жуда кўп ҳаракат қилди, лекин зарба беролмади. Албатта, Мадримов мендек босим ўтказмади. Жанг ўртача темпда кечди, бироқ у менга кучли зарар етказган деб ўйламайман», — деди Ортис.
Шунингдек, америкалик боксчи ҳакамларнинг баҳоларига ҳам изоҳ бериб, ўзининг устунлигини алоҳида қайд этди. «Баъзи ҳакамларнинг карталарида жанг жуда яқин бўлгандек кўрсатилди, лекин мен учун ундай эмас. Мен ўз режам бўйича ҳаракат қилдим, Мадримов менга кучли зарба бера олмади. Ўзимга ушбу жанг учун энг юқори баҳо (5) қўяман», — дея таъкидлади Ортис.
Қайд этиш керакки, 23 феврал куни америкалик боксчи Вержил Ортис (23−0, 21 КО) ўзбекистонлик Исроил Мадримов (10−1−2, 7 КО) устидан ҳакамларнинг бир овоздан қабул қилинган қарорига кўра (117−111, 115−113, 115−113) ғалаба қозонганди.
Гарчи натижа Вержил Ортис фойдасига ҳал бўлган бўлса-да, Исроил Мадримов ҳам кучли қаршилик кўрсатганди. Ўзбекистонлик боксчи жанг давомида аниқ зарбалар йўллашга ҳаракат қилган бўлса-да, рақибининг доимий босими унинг тактикасига таъсир кўрсатди. Мадримов ўзининг тезкорлиги ва техник маҳоратини намойиш этди, бироқ якунда ҳакамлар қарорига кўра мағлубиятга учраганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг