Вазир ўринбосари: 2020 йил интернет тезлиги 10 баробарга кўтарилади

18:25 21 Февраль 2020 Иқтисодиёт
1171 0

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров ХПКнинг яқинда бўлиб ўтган сессиясида шу ҳақида тўхталиб ўтди:

— 2020 йил интернет тезлиги 10 баробарга кўтарилади.

...Биз бу йили “Бир миллион дастурчилар“ лойиҳасини амалга оширишни режа қилганмиз. Бу лойиҳа Олий таълим вазирлиги ва Халқ таълим вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилади.

… Бу йил ҳам “IT-парк“ларини ривожлантиришни давом эттирамиз. Яқин вақт ичида “IT-парк“лар филиаллари Гулистон, Наманган ва Урганч шаҳарларида барпо этилади.

У, шунингдек, вазирлик Ўзбекистонга Google, Yandex ва Facebook серверларини ўрнатиш истагида эканлигини билдирди.

Вазир ўринбосари мазкур уч йирик компанияни энг йирик контент етказиб берувчилар эканлигини қайд этар экан, уларни маҳаллийлаштириш контент юкланишини сезиларли даражада тезлаштиришини таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер