Вазир хизматлар сифатини ошириш бўйича аҳоли фикрлари билан қизиқди
Ўзбекистоннинг Янги тараққиёт стратегиясида бош мезон этиб белгиланган «Инсон қадри учун» тамойили ҳар бир фуқарога муносиб турмуш шароитини яратишни назарда тутади.
Ислоҳотларнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлаш мақсадида демократик ислоҳотлар йўлини янада қатъий давом эттириш ҳар бир давлат ташкилоти раҳбарининг муҳим вазифасидир.
Юртимизда барча жабҳада рўй бераётган ўзгаришлар, аввало, инсон учун яратилаётган қулайликларнинг ёрқин ифодаси бўлиши лозим.
Айни мақсадда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов ва соҳанинг қатор мутасаддилари Навоий шаҳрида бўлиб турибди.
Мутасаддилар дастлаб Навоий шаҳрида фаолият олиб бораётган «Ҳумо-Зилола Барҳаёт» профессионал бошқарув компаниясига ташриф буюрди.
Мазкур бошқарув компанияси жами 101 та уй, 6 442 та хонадонга хизмат кўрсатади. Компания ўзини ўзи оқламаган 6 та ширкатни бирлаштирган ҳолда 2021 йилнинг август ойида фаолиятини ташкил этган. Бугунги кунда 14 560 нафар аҳолига 40 га яқин хизмат турларини тақдим қилиб келмоқда.
Вазир бошқарув ташкилоти ходимлари билан суҳбатлашиб, уларнинг муаммолари билан қизиқди. Зеро, ушбу фаолиятни такомиллаштириш ва ривожлантириш баробарида аҳолига сифатли хизматларни тақдим этиш учун даставвал уларнинг мавжуд муаммоларини ҳал этиш муҳимдир.
«Ҳумо-Зилола Барҳаёт» бошқарув компанияси ўз ҳудудидаги уй бошқарувчиларига аҳолидан коммунал тўловларни ўз вақтида тўлашларини тарғиб қилганликлари, улар орасида тушунтириш ишларини олиб борганликлари учун мажбурий бадалга 50 фоизли чегирмалар беришни йўлга қўйган.
Ушбу ташаббусни вазир ҳам қўллаб-қувватлади ва мазкур тажрибани республика миқёсида амалга ошириш кераклигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, Шерзод Ҳидоятов «Ҳумо-Зилола Барҳаёт» БСК бошқарувидаги кўп қаватли уйларнинг ертўла қисмида бўлиб, иссиқлик таъминоти тизими билан танишди.
Аҳоли хонадонларида бўлиб, уйларнинг
Аҳолига ёпиқ тизимнинг афзалликлари, хусусан, ортиқча йўқотишларни олдини олиш бўйича тушунчалар бериб ўтди. Шунингдек, коммунал соҳани такомиллаштириш ҳамда хизматлар сифатини ошириш бўйича аҳоли фикрлари билан қизиқди, таклифларини қабул қилди.
Вазир Шерзод Ҳидоятов Навоий вилоятига ташриф чоғида вилоятнинг энг узоқ ҳудудларида сайёр қабул ўтказишни ҳамда «Иссиқлик манбаи» ДУК ва захира сув омбор фаолияти билан танишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг