“Ваучер” тизими асосида кимлар дори воситалари билан таъминланади?
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан “Ўзбекистон-2030» стратегияси — Янги Ўзбекистон тараққиёти йўлида” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Таъкидланганидек, “Ўзбекистон-2030» стратегияси истиқболимиз тақдирини ҳал этувчи муҳим ва янги давр босқичини ўзида ифодалаган муҳим дастурий ҳужжатдир. Стратегияда ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш, барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш, сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш, “хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш каби мақсадлар ўз аксини топган.
Давра суҳбатида қайд этилганидек, “Ўзбекистон-2030» стратегиясида аҳолининг ўртача умр давомийлигини ошириш, бирламчи тиббий хизматларни янада яқинлаштириш, болалар ўртасидаги ирсий касалликларнинг олдини олиш ва даволаш самарадорлигини ошириш, онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва ўлим кўрсаткичини камайтириш, юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш ҳамда тиббиёт соҳасида рақамли технологияларни кенг жорий қилиш масалалари устувор вазифа қилиб белгиланган.
Шунингдек, 2024 йил 1 январдан бошлаб, вирусли гепатитнинг “С” тури билан касалланган беморларни, гемотопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайралари трансплантацияси муолажасига муҳтож онкологик касалликларга чалинган болаларни тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаш йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация ҳамда дори воситалари билан таъминлаш ишлари “ваучер” тизими асосида босқичма-босқич ташкил этилиши кўзда тутилмоқда. Бунда ногиронлиги бўлган шахсларга товар ва хизматларни ўзлари танлаган етказиб берувчидан харид қилиш имконияти яратилиб, уларнинг харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Тадбир иштирокчилари “Ўзбекистон — 2030» стратегияси мамлакатимизнинг келгуси етти йиллик белгилаб берувчи муҳим ҳужжат ҳисобланиб, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама жадал ривожланишида, юртимизни модернизация қилишда ва ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилишини алоҳида қайд этидилар.Давра суҳбати якунида кун тартибидаги масала юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиладиган бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг