Ватанга муҳаббатни Марадонадан ўрганиш керак

18:31 26 Ноябрь 2020 Спорт
949 0

1990 йил 8 июль. Римдаги «Олимпиада» стадионида футбол бўйича жаҳон чемпионатининг Германия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги финал баҳси тугади. Ўйин тугашига беш дақиқа қолганида мексикалик арбитр Кодесаль томонидан аргентиналиклар дарвозасига белгиланган шубҳали пенальти немисларга учинчи бор чемпионликни тақдим этди.

Вице-чемпионни тақдирлаш маросимида аргентиналик футболчилар расмий ташкилотчилардан табрикни қабул қилиб, медални осиб қўйишларига осон бўлиши учун бошларини эгиб туришарди. Ёлғиз Марадонагина бундай қилмади. У медални ФИФА президенти қўлидан олиб, ўзи бўйинига тақди. Бу кўз ёшларини тия олмаётган Диегонинг футболдаги ғирромлик ва ўз ватанига нисбатан адолатсизликка исёни эди.

Қайсидир даврада Ватанга муҳаббат ҳақида сўз кетса, Марадонанинг мана шу жасорати кўз ўнгимга келади.

Темур ЭШБОЕВ,

(«Халқ сўзи»).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер