Вакцина сақлаш омбори фаолият бошлади

11:03 12 Октябр 2021 Жамият
680 0

Ҳудудларда вакцина сақлаш омборларининг бугунги кундаги ҳолатларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Ангрен шаҳар ҳокимлигининг Ангрен шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлимида вакцина сақлаш омборини қайта реконструкция қилиш ва ушбу таъмирлаш-қуриш ишларига маҳаллий бюджетдан маблағ ажратиш бўйича берган таклифи маъқулланган эди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати хабарига кўра, қисқа муддатда қайта қуриб фойдаланиш учун топширилган, барча шароитларга эга вакцина омбори ўз фаолиятини бошлади.

Вакцина сақлаш омбори қуйидагилардан:

— вакциналарни белгиланган стандарт талаблари асосида сақлаш учун 5 та совуткич ва 2 та музлаткичдан иборат вакцина сақлаш омбори;

— қўшимча иммунизация воситаларини сақлаш учун махсус хона;

— вакцина ва иммунизация воситаларини ўрамлаш хонаси;

— вакцина омборхона мудири хонасидан иборат.

Вакцина омбори, биринчи навбатда, болалар саломатлигини яхшилаш ва иммунизация хизматларини такомиллаштиришга катта ҳисса қўшади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?