Uzbekistan Airways «Баҳор-ёз 2023» парвозлар жадвалини тасдиқлади
Фото: Архив сурат
Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2023 йил 26 мартдан жорий йилнинг 28 октябрига қадар амал қиладиган баҳор-ёз парвозлар жадвалига ўтмоқда.
Мазкур баҳор-ёз мавсумида авиакомпания 70 та йўналишда парвоз қилади, жумладан, Россиянинг 40 та, МДҲ давлатлари ва узоқ хориждаги шаҳарларга 30 та йўналиш бўйича.
Ёзги навигация даврида авиакомпания машҳур сайёҳлик йўналишларига парвозлар сонини кўпайтиради, шунингдек, йўналишлар тармоғини кенгайтиради.
Тошкентдан Урганч ва Нукусга парвозлар кунига 2 марта, Бухорога эса 1 марта амалга оширилади. Шу билан бирга, Ўзбекистон пойтахтидан Қаршига ҳафтада 2 марта, Термиз ва Самарқандга 6 марта, Фарғона водийси бўйлаб: Наманганга – 2, Фарғонага – 3 ва Андижонга ҳам икки мартадан авиақатновлар бажарилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг