«Uzbekistan Airports» АЖ 6,8 миллиард сўмлик давлат харидини ноқонуний ўтказгани маълум бўлди
«Uzbekistan Airports» АЖ буюртмачилигида жами 6,8 миллиард сўмлик «боди-камераларни етказиб бериш, ўрнатиш ва ишга тушириш хизматини кўрсатиш» юзасидан ўтказилган давлат харидида қатор қонунбузилиш ҳолатлари содир этилгани маълум бўлди. Бу ҳақида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.
Унда айтилишича, ўрганиш давомида ушбу танловда иштирокчилар учун танлов ҳужжатларида акс этган талаблар асосида таклифлар тўлиқ ва холис баҳоланмагани, шунингдек, ўзаро аффилланган шахслар (яъни ўзаро боғлиқлик ва манфаатдорлик) иштирок этганлиги ва баҳолаш жараёнида қатор хатоликларга йўл қўйилгани тасдиқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Агентликнинг тақдимномаси асосида харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилиниб, ноқонуний давлат харидининг олди олинган.
Шунингдек, ўрганиш ва таҳлиллар жараёнида тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилгани маълум қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг