Увол қилинган мерос ёхуд Самарқандда 3 та тарихий масжид бузиб ташланди
Иллюстратив фото
Самарқанд вилоятида ХIХ – ХХ асрларга оид 3 та тарихий масжид бинолари бузиб ташлангани маълум бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирлари давомида Самарқанд вилоятида ХИХ – ХХ асрларга оид 3 та тарихий масжид бинолари бузиб ташлангани ҳамда 1 таси тегишли рухсатсиз таъмирлангаnи оқибатида ёдгорликларга жами 46,8 миллиард сўмлик зарар етказилгани аниқланган.
Хусусан, Каттақўрғон туманидаги «Кушоқ ота» масжиди бузилиб, ёдгорликка 19,6 миллиард, Ургутдаги «Аҳмад Яссавий» ва «Ҳожи Ўринбой» масжидлари бузилиб, ёдгорликларга 17 миллиард сўмлик зарар етказилган.
Шунингдек, Самарқанд туманидаги «Кулба» архитектура ёдгорлиги рухсатсиз таъмирлангани ортидан 10,2 миллиард сўм зиён аниқланган.
БПга кўра, ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг