Устюртда шамол электр станцияси қурилади

15:29 04 Сентябр 2023 Жамият
298 0

Қорақалпоғистон Республикасида Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан қуввати 1500 МВт бўлган шамол электр станцияси қурилади. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида “ACWA Power” компанияси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда айтиб ўтилди.

Унда компания томонидан Устюрт текислигида қурилиши режалаштирилган шамол электр станцияси лойиҳасини амалга ошириш, бу йўналишда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, станция қуришдан олдин компания томонидан Устюрт текислигида шамолдан электр энергия олиш имкониятлари, инфратузилмаси, ҳайвонот дунёсини ўрганиш борасида олиб борилаётган изланишлар ва бошқа бир қатор муҳим масалалар ҳақида сўз юритилди.

Учрашув якунида Қорақалпоғистонда ҳар қандай инвестор қўллаб-қувватланиши ва уларга янги инвестициявий лойиҳаларни ишга тушириш учун барча қулайликлар яратиб берилиши таъкидлаб ўтилди.

Ғайрат ОТАЖОНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?