Уруш ўчоқларидан олиб келинганларни жамиятга мослаштиришда Ўзбекистон тажрибаси ўрганилмоқда (Видео)

Айни пайтда пойтахтимиздаги “Hilton” меҳмонхонасида Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази ҳамда республика давлат идоралари билан ҳамкорликда “Сурия ва Ироқдан қайтариб олиб келинганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш бўйича Марказий Осиё мулоқоти: Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.
Анжуман диний экстремистик ташкилотлар сафларидан қайтган шахсларни реабилитация ва реинтеграция қилиш сиёсатини олиб бориш ва уларни тинч яшаш шароитларига мослаштириш бўйича Ўзбекистон тажрибасини ўрганишга қаратилган.
Конференцияда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларининг вазирлик, идора ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган халқаро ташкилот ва дипломатик ваколатхоналар ходимлари, шунингдек, бир қатор хорижий экспертлар иштирок этяпти.
Тадбир тематик сессияларда “Қайтиб келганларни реинтеграция қилишнинг сиёсий ва ҳуқуқий жиҳатлари: миллий амалиёт шарҳи” ва “Реабилитация жараёнида ижтимоий дастурларнинг роли” мавзуларида маърузалар тингланади.
Шунингдек, конференциянинг амалий қисми сифатида уруш ўчоқларидан қайтиб келганларни реинтеграция қилиш бўйича олиб борилаётган ишларини ўрганиш мақсадида эртага Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрига ташриф уюштирилади.
Омонулло ФАЙЗИЕВ,
Ҳасан ПАЙДОЕВ(суратлар),
"Халқ сўзи"
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг