Ургутда ЭТК ҳисобчиси ва собиқ муҳандисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Фото: Прокуратура департаменти
Самарқанд вилояти Ургут туманида ЭТК ҳисобчиси ва собиқ муҳандиси фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пулларини қайтарди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда “Y.K” хусусий корхонасига қарашли савдо дўконларини норасмий бошқариб келган Ж.Ю туман электр тармоқлари корхонаси собиқ муҳандиси А.Н. билан ўзаро тил бириктириб, ушбу дўконларга ўрнатилган электр ҳисоблагични рўйхатдан ўтказмасдан жами 80,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги аниқланган.
Шунингдек, собиқ муҳандис А.Н. ва Ургут тумани ЭТК ҳисобчиси Ж.Т. дўкон бошқарувчиси Ж.Ю.га ЭТК ходимлари томонидан жорий йилнинг 12 июлида ўтказилган текширувда ҳисобланган зарарни камайтириб беришни ваъда қилишиб, унга орқа сана билан расмийлаштирилган сохта далолатномани бериб, эвазига 38 млн сўм пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган, терговга қадар текширув давомида А.Н. ва Ж.Т. томонидан 38 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг