Ургут туманида сохта диплом олиб беришни ваъда қилган директор ўринбосари ушланди

12:24 08 Ноябрь 2021 Жамият
1223 0

Фото: "Халқ сўзи"

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Гулобод агробиотехнологиялар техникуми директори ўринбосари бўлиб ишлаб келган И.Ш. фуқаро У.ни техникумга ўқишга киритиб, 2021-2022 ўқув йили якуни билан унга диплом олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?