Урганчга Хитойдан 30 та замонавий автобус олиб келинди

08:06 14 Ноябрь 2024 Жамият
157 0

Фото: Транспорт вазирлиги

Урганч шаҳрига Хитойда ишлаб чиқарилган замонавий 30 дона «Zong tong» русумли автобуслар келтирилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, шаҳарда аҳолига сифатли жамоат транспорти хизмати кўрсатишни йўлга қўйиш, ҳаракат таркибини янгилаш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида ушбу жамоат транспорт воситалари «Бунёд йўловчи ташиш» МЧЖ томонидан олиб келинган.

Корхона томонидан «Ўзмиллийбанк» АЖнинг имтиёзли кредитлари асосида жами 80 дона «Zong tong» русумли автобусларни харид қилиш юзасидан шартнома тузилган.

«Ҳозирда лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида 50 дона автобус харид қилинди. Тез орада қолган 20 дона автобус Урганч шаҳрига етиб келади», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?