Урганч шаҳар жамоат транспорти тизими такомиллаштирилади
Хоразм вилояти транспорт бошқармасида «Zhongtong Bus Holding Co., Ltd.» заводи вакиллари билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда вилоятга олиб келиниши режалаштирилган автобусларга сервис хизматларни ташкил этиш, автобусларни техник жиҳатдан шаҳар йўлларига мос равишда ишлаб чиқариш ва Тошкент транспорт университети мутахасислар томонидан ишлаб чиқилган «Урганч шаҳар транспорт тизимини такомиллаштириш» модели муҳокама қилинди.
Шунингдек «Zhongtong Bus Holding Co., Ltd.» заводи вакиллари «БУНЁДЮЛОВЧИТАШИШ» МЧЖ томонидан автобусларни сақлаш ва эксплуатация қилиш бўйича яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Эслатиб ўтамиз, «Бунёдйўловчиташиш» МЧЖ ХИтойнинг «Zhongtong Bus Holding Co., Ltd.» заводи билан шаҳар йўналишлари учун 100 та автобус сотиб олиш бўйича шартнома имзолаган. Мазкур шартномага мувофиқ автобуслар жорий йилнинг якунига қадар Хоразм вилоятига олиб келиниши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг