“Ural Airlines” авиакомпаниясининг Қарши — Москва рейси техник сабабларга кўра бекор қилинди

Россиянинг “Ural Airlines” авиакомпаниясининг Қарши – Москва йўналиши бўйича U62128 рейси техник сабабларга кўра бекор қилинди. Бортида 154 нафар йўловчи бўлган самолёт 14 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 05:35 да ҳавога кўтарилиши керак эди.
“Айни дамда ушбу рейс йўловчилари меҳмонхонага жойлаштирилди. Дастлабки маълумотларга кўра, йўловчилар “Ural Airlines”нинг бошқа рейсларида ўз манзилига жўнатилади.
Парвоз ҳолати ҳақида батафсил маълумот олиш учун авиакомпания вакилига мурожаат қилиш мумкин” дейилади расмий хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг