Унитар корхона ва қўшимча масъулиятли жамият шаклларини тугатилади – қонун лойиҳаси
Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида «Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси хабар берди.
Мазкур қонун лойиҳаси билан айрим қонун ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Хусусан, аҳамиятли ўзгаришлардан бири унитар корхона ва қўшимча масъулиятли жамият шаклларини тугатиш бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, юридик шахсларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш орқали қайта ташкил этишда корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари топшириш ҳужжатида акс эттирилган ёки акс эттирилмаганлигидан қатъи назар қайта ташкил этилаётган юридик шахсга ўтказилиши ҳам тартибга солинади.
Корпоратив шартнома, консорсиум ва консорсиум шартномаси каби институтларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш, масъулияти чекланган жамиятларни ташкил этишда таъсис шартномасини тузиш ҳақидаги талабни бекор қилинади. Янги тартибларга кўра, хўжалик жамиятлари кузатув кенгашларининг аксиялар, корпоратив облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорларини ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ муҳим факт сифатида ошкор этиш мумкин бўлади.
Шунингдек, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан қимматли қоғозлар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳамда қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият билан шуғулланишга лицензия берилганлиги ҳақидаги ахборотни эълон қилиш ҳам белгиланмоқда.
«Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши хўжалик жамиятларининг фаолиятини ва уларни бошқаришни соддалаштириш, корпоратив муносабатларни такомиллаштириш, хўжалик жамиятларининг аксиядорлари ва иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг янада ишончли воситаларини жорий этиш, амалиётда ўз аҳамиятини йўқотган қатор тартиб-таомиллар ва талабларни бекор қилиш орқали корпоратив муносабатлардаги бюрократиянинг олдини олишга хизмат қилади», дейилади хабарда.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев: Эзгулик, билим ва маърифатни қурол қилиб, жаҳолат ва ёвузлик йўлини тўсайлик!
- 17 нафар профессор-ўқитувчига илмий унвон берилди
- Даврон Кабуловнинг отаси «ўғрилик» бўйича судланиб, қарийб 345 млн сўм жаримага тортилгани маълум бўлди
- Президент Шавкат Мирзиёев Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтига ташриф буюрди — Фоторепортаж
- Исроил ва Эрон низоси янги босқичга чиқди
- Сен етим эмассан: Одамийлик тимсолига айланган оила
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг