Умуртқа поғонаси жароҳатларини тикловчи нейроимплантат яратилди
Маълумки, орқа мия жароҳатларидан сўнг умуртқа поғонасининг шикастланган қисмида нерв сигналлари узатилиши тўхтайди. Бу эса кўп ҳолларда фалажликни юзага келтиради.
Россиянинг Миллий технологик тадқиқотлар университети "МИСиС" олимлари бу муаммонинг самарали ечимини топди. Улар томонидан орқа мияда нерв ўтказувчанлигини тикловчи нейроимплантат яратилди.
Ушбу восита биомослашувчан материалдан ясалган бўлиб, бемор тўқималари ўсишига имкон берувчи махсус чизиқлар билан қопланган.
Мослама нерв ҳужайраларини қўллаб-қувватлаш учун жароҳат жойига ўрнатилади. Вақт ўтиши билан у соғликка зиён етказмаган ҳолда тана ичида эриб кетади. Натижада умуртқа поғонасидаги нерв импульсларининг ўтказувчанлиги тикланади ва бемор соғлом ҳаётга қайтади.
Тадқиқотчилар фикрича, нейроимплантат аллақачон лаборатория синовларидан муваффақиятли ўтган. Навбатдаги клиник текширувлар якунлангач, у тиббий амалиётга татбиқ этилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг