Умумтаълим мактабларида Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ ҳеч қандай чекловлар йўқ — ХТВ

17:12 20 Декабрь 2021 Жамият
832 0

Архив сурат

Халқ таълими вазирлиги мактабларда Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ хабарномага қўшимча изоҳ берди.

«Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактабларига Янги йил байрамини режалаштириш ва ўтказиш билан боғлиқ чеклов юзасидан тегишли хати нотўғри талқин қилинганини маълум қиламиз.

Умумтаълим мактаблари ҳудудида янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмаслигини билдирамиз.

Шу билан бирга мактабларда пул йиғимлари ҳамда ота-оналарнинг эътирозларини олдини олиш мақсадида ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш шохобчаларида мактаб ўқувчиларига Янги йил байрамини ўтказиш тавсия этилмайди.

 

Республика махсус комиссиясининг турли хил корпоратив байрам ва кўнгилочар тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ тақиқлар вазирлик, идора ва бошқа давлат ташкилотларига татбиқ этилганлигини маълум қиламиз», дейилади изоҳда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?