Украинага ёрдам бериш АҚШ учун шараф ва хавфсизлик масаласидир — АҚШ мудофаа вазири
Иллюстратив фото
Вашингтон Украинага ёрдам беришда давом этади, чунки бу шараф ва АҚШнинг ўз хавфсизлиги масаласидир. Бу фикрларни АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин айтиб ўтди.
У шу ўринда Киевнинг омон қолиши ва Вашингтон хавфсизлиги хавф остида эканлигидан огоҳлантирди.
«Мен бугун Америка хавфсизлигига ёрдам ва ўқ-дорилар етказиб беришда давом этишга қарор қилдим. Ва бу Украина учун омон қолиш ва суверенитет масаласи, бу эса Америка учун шараф ва хавфсизлик масаласидир», — дейди у.
Нашрга кўра, Вашингтоннинг фикрича, маблағ етишмаслиги Украинадаги вазиятга аллақачон таъсир кўрсатмоқда.
Шу ўринда Петагондаги манба Америка ҳукумати Киев учун қўшимча маблағ топиши мумкинлигини, бироқ бу миқдор етарли бўлмаслигини таъкидлади.
Аввалроқ, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти АҚШ Конгресси Украинага 60 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тасдиқлашдан бош тортган тақдирда юзага келиши мумкин бўлган вариантларни тайёрлаётгани маълум бўлган эди. Аниқлик киритилишича, Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон ушбу қонун лойиҳаси бўйича овоз беришни тайинлашдан бош тортган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг