УЕФА Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги футбол ўйинларига тақиқ жорий этди

09:37 21 Октябр 2020 Спорт
787 0

Ушбу тақиқ ҳам клублар, ҳам терма жамоаларга тааллуқлидир, дейилади Европа футбол ассоциациялари уюшмаси баёнотида. Бунга Тоғли Қорабоғдаги можаро сабаб қилиб кўрсатилган.

Чеклов чоралари қанча муддатгача амал қилиши ҳақида хабар берилмаган. Аммо ҳаммаси ҳудуддаги вазият ривожланишига боғлиқ эканлиги маълум қилинган.

Бундан буён Озарбайжон ва Арманистон терма жамоалари ҳамда клублари уй ўйинларини нейтрал майдонларда ўтказишлари керак бўлади. 

Аммо мазкур қарор келгуси йилнинг июнь-июль ойларида бўлиб ўтадиган футбол бўйича Европа чемпионатига таъсир ўтказмаслиги таъкидланган. Маълумот учун, мазкур биринчилик мезбонларидан бири Боку шаҳри этиб белгиланган эди. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер