Учқўрғонда оғирлиги 71 килограммгача бўлган ошқовоқлар пишди

Фото: "Халқ сўзи"
Тезкор ва янгиликларга тўла замонамизда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган мўъжизалар учраши одамларни унчалик ҳайратга солмай қўйди. Бироқ, Учқўрғон туманининг «Пахтачи» маҳалласида етиштирилган гигант ошқовоқлар кишини бефарқ қолдирмайди.
Уруғи хориждан келтириб экилган бу ноёб ўсимлик ҳақида биз сайтимизда бир неча ой аввал хабар берган эдик. Уни ҳавас билан парваришлаган Аҳрорбек Қўчқоров хонадони аъзолари пишиб етилган неъмат ҳосилини йиғиштирди. Узиб олинган улкан ошқовоқларнинг кичиги 27, энг йириги 71 килограмм тош босди.
Деҳқончилик мўъжизаси билан донғи кетган оила афсонавий ошқовоқлар ҳосилини қариндош-уруғ, маҳалла куй ва яқинларга тарқатди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг