Уч минг қутидан ортиқ «Esse Change», «Milano» ва «Parliament» номли ноқонуний тамаки маҳсулотлари «қўлга тушди»

18:39 26 Июнь 2024 Жамият
212 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов ва Яккасарой туман бўлимлари акциз маркасиз ноқонуний тамаки маҳсулотларини сотаётган шахслар ушлади. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар қилди.

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Ф.С. фуқаро М.Х.га хорижда ишлаб чиқарилган жами 1 минг 850 қути «Esse Change» ва «Milano» номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини 68,7 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Иккинчи ҳолат эса Департаментнинг Яккасарой туман бўлим томонидан ўтказилган тезкор тадбирда якка тартибдаги тадбиркор «М.М.»нинг савдо дўкони сотувчиси харидорга «Esse Change» ва «Parliament» номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконидан сотувга қўйилган 129 турдаги хорижда ишлаб чиқарилган жами 1 минг 198 қути тамаки маҳсулотлари мусодара қилинган.

«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.

Аввалроқ «Халқ сўзи»да «Катта миқдордаги истеъмолга яроқсиз алкоголь ва тамаки «осмондан» тушдими?» мақоласи чоп этилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер