Уч ҳудудда психотроп моддалар савдосининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт ва Сергели тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида «М.М» МЧЖ дорихонаси сотувчиси Д.Р. 200 дона ҳамда «Г.П.» МЧЖ дорихонаси сотувчиси С.С. 150 дона «Бензонал» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шу каби яна бир ҳолат, департаментнинг Андижон шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.
Унга кўра, кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро С.М. фуқаро Х.Х.га 10 дона «Тропикамид» ва 10 дона «Регапен» номли дори воситаларини 3,7 миллион сўмга сотишга келишиб, шундан 10 дона капсуладаги дори воситасини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг