U-17 Жаҳон чемпионати 1-тур ўйинларини бошқарувчи ҳакамлар эълон қилинди
U-17 Жаҳон чемпионатида 1-тур ўйинларини олиб борадиган ҳакамлар номи маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ўзининг расмий саҳифасида хабар берди.
Маълумотга кўра, турнирнинг илк кунидаги энг марказий баҳслардан бири — Аргентина U-17 ва Бельгия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувни ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради.
Учрашувга FIFA ҳаками Рустам Лутфуллин бош ҳакам сифатида тайинланди. Унга қанотларда Санжар Шойусупов ва Акмал Ғиёсов ёрдам кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 3 ноябрь куни старт олади. Аргентина – Бельгия учрашуви шу куни Тошкент вақти билан 19:45 да бошланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг