Тут чойдан татиб кўринг!

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона вилоятида кейинги йилларда пиллачилик соҳасида илм-фан ютуқлари, инновация ғоялари асосида кўплаб истиқболли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Хусусан, бу борада Хитой ва Вьетнам тажрибаси бўйича пиллачилик тармоғида йил давомида ҳосил олиш, хомашёни саноат усулида қайта ишлаш ҳамда ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш орқали экспорт салоҳиятини юксалтиришда қувонарли ютуқларга эришилмоқда.
Айни пайтдаги саъй-ҳаракатлар доирасида Марғилон шаҳрида жойлашган «Нурли тонг силк» МЧЖ пиллачилик кластери томонидан тут баргидан чой ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилди. Шу тариқа Хитой технологияси асосида ишловчи корхонада бир соатда 35 килограмм қора ва кўк чой тайёрлаш мумкин.
— Бир неча маротаба Хитойга бориб, ушбу лойиҳанинг иқтисодий самарадорлиги ўрганилди. Натижада, бу лойиҳани амалга ошириш учун 200 минг доллари миқдорида инвестиция жалб этилиб, 10 та янги иш ўрини яратилди, — дейди «Нурли тонг силк» МЧЖ директори Мақсуджон Қосимов. — Янги лойиҳа оддий тут баргидан қўшимча қиймат занжири яратиш имконини берди. Замонавий технология ёрдамида бир килограмм тут баргидан 750 грамм тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади.
Ҳозирда Фарғона вилоятида 4 минг гектарга яқин тутзор мавжуд бўлиб, бир гектар тутзордан ўртача 50 тоннага яқин тут барги йиғиб олинади. Демак, хомашё борасида муаммо бўлмайди.
Мутахассисларнинг эътироф этишича, тут барги таркибида кўп миқдорда витаминлар ҳамда калий, кальций, магний, натрий, фосфор, темир каби микроэлементлар жамланади. У қандли диабет, бош оғриғи, йўтал, кўз шамоллашида инсон саломатлиги учун фойдали.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг