Тушунган ҳам, тушунмаган ҳам танқид қиляпти — Алишер Қодиров Энергетика вазирлигига жиддий эътироз билдирди

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров Энергетика вазирлиги тарғибот ишларини тўғри йўлга қўймаганликда айблаб, танқид остига олди. Бу ҳақида «Миллий тикланиш» партияси расмий Телеграм каналида хабар берилди.
«Бугун жамиятимизда энергетика билан боғлиқ эътироз ва тушунмовчиликлар шунчалик кўпайиб кетдики, ижтимоий тармоқ орқали соҳани тушунган ҳам, тушунмаган ҳам танқид қиляпти», — дейилади хабарда.
Шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги танқидларнинг кўпайишига асосий сабаб сифатида Энергетика вазирлигининг тарғибот ишларини тўғри йўлга қўйа олмаётгани билан боғлиқлиги таъкидланган.
«Бугун электр энергиянинг 75 фоизи газни ёқиш орқали ишлаб чиқарилаётгани, тармоқдаги муаммолар, «яшил энергетика»ни ривожлантириш борасидаги ишлар, лойиҳалар кўлами ҳақида одамларга ким маълумот беради?», — дейди Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, депутат Алишер Қодиров «Газни уй иситиш ҳамда овқат пиширишга сарфлаб юборадиган халқнинг косаси оқармайди», дея билдирган фикри учун кенг жамоатчиликнинг эътироз ва танқидларига учраган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг