Туроператорлар, авиаташувчилар ва меҳмонхона харажатларининг бир қисми қопланади
Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида 2023 йил 27 июлда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг “Туризм соҳасидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорда туризм соҳасига қўшимча инвестицияларни жалб этиш ва хусусий сектор учун қулай шарт-шароитлар яратиш, аҳоли бандлигини ошириш, транспорт йўналишларини кенгайтириш, республиканинг туризм салоҳиятини ички ва ташқи бозорларда кенг тарғиб қилишни кучайтириш орқали туризм инфратузилмасини такомиллаштириш, шунингдек, ушбу соҳада давлат бошқарувида янги тартибларни жорий этиш кўзда тутилган.
Хусусан, 2023 йил 1 январдан бошлаб:
- туристик оқими паст бўлган хорижий давлатлардан туроператорлар томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб келинган ҳар бир сайёҳ учун 20 АҚШ долларидан 100 АҚШ долларигача рағбатлантирувчи субсидиялар ажратилади;
– туроператорлар ва авиаташувчиларнинг хорижий давлатлардан “Самарқанд”, “Бухоро” ва “Урганч” халқаро аэропортларига чартер рейсларини ташкил этиш учун сарфланган харажатларининг бир қисми нормал даврда 20 АҚШ доллари, қишда эса (20 ноябрдан 20 февралгача) 50 АҚШ доллари миқдорида қопланади; ҳар бир чет эллик сайёҳ учун мамлакатимизда камида беш кеча туриш шарти билан;
– 2026 йил 31 декабргача фойдаланишга топширилган тақдирда, баландлиги камида беш қаватли янги меҳмонхонани қуриш (реконструкция қилиш бундан мустасно) ва жиҳозлаш учун инвесторлар харажатларининг бир қисмини қопланади. Шу билан бирга, камида 60 та хонали 3 юлдузли тоифасини тасдиқлаган меҳмонхоналарга ҳар бир хона учун 40 миллион сўм, 4 юлдузли ва 5 юлдузли тоифадаги камида 120 хонали меҳмонхоналарга ҳар бир хона учун 65 миллион сўм тўланади.
Бундан ташқари, ушбу тоифадаги меҳмонхоналар мавжуд бўлмаган ҳудуддаги биринчи иккита 4/5 юлдузли меҳмонхоналар ва биринчи учта 3 юлдузли меҳмонхоналар учун субсидиялар миқдори 50 фоизга ошади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг