Туркманистон Президенти Ўзбекистонга келди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
«Тошкент-Ҳумо» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни давлатимиз раҳбари кутиб олди.
Маълумот учун, ташриф доирасидаги музокаралар кун тартибига Ўзбекистон – Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни, биринчи навбатда, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт, сув-энергетика, маданий ва гуманитар соҳаларда кенгайтириш масалалари киритилган.
Ташриф доирасида давлат раҳбарлари «Шовот-Тошовуз» чегараолди савдо зонасининг очилиш маросимида иштирок этишади.
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари халқаро ҳамда минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашадилар.
Саммит якунида Қўшма баёнот қабул қилиниши ва икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланиши режалаштирилган.
Туркманистон Президенти, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг