Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов 16-17 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.
Олий даражадаги музокаралар кун тартибига Ўзбекистон – Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни, биринчи навбатда, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт, сув-энергетика, маданий ва гуманитар соҳаларда кенгайтириш масалалари киритилган.
Ташриф доирасида давлат раҳбарлари “Шовот-Тошовуз” чегараолди савдо зонасининг очилиш маросимида иштирок этишади.
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари халқаро ҳамда минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашадилар.
Саммит якунида Қўшма баёнот қабул қилиниши ва икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланиши режалаштирилган.
Туркманистон Президенти, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг