Туркиялик машҳур актёр Мурат Йилдирим “Scorpion” фильмида суратга тушади
“Осиё” сериалидаги Демир роли билан ўзбек томошабинларига яхши таниш бўлган машҳур турк актёри Мурат Йилдирим Мухлиса Азизованинг “Scorpion” фильмида суратга тушади.
5 март куни Ёш киноижодкорлар кенгаши раиси ҳамда фильм продюсери Ойбек Абдушукуров Мурат билан Истамбул шаҳрида шартнома имзолади.
Мурат Йилдирим 1979 йилда Туркиянинг тарихий Конья шаҳрида туғилган.
“Буёк ёлғон” (2004), “Тўфон” (2006), “Осиё” (2007-2009), “Ишқ ва жазо” (2010), “Тун қироличаси” (2016) сериалларидаги роллари билан мухлислар қалбидан жой олган. Шунингдек, актёр иштирокидаги “Адабий ишқ”, “Сукут” ва бошқа фильмлар катта шуҳрат қозонган.
Мурат 2017 йилда “Айла” номли фильмда суратга тушди.
Мурат Ўзбекистонга рафиқаси, марокашлик машҳур актриса ва модел Имане Эльбани билан бирга ташриф буюради.
Имане 2008 йилда “Марокко гўзали”, кейинроқ эса “Miss Arab World” совринларини қўлга киритган. У Шарқнинг 50 нафар энг гўзал аёллари сафига киради. Туркия Президенти Режеб Таййип Эрдоған шахсан Мурат учун Иманега совчилик ҳам қилган.
“Scorpion”да Мурат Йилдирим суратга тушадиган саҳналар Бухоро вилоятида суратга олинади. Унинг айнан қайси образда чиқиши ҳозирча сир тутилмоқда.
Фильм ижодкорларининг маълумотига кўра, Мурат Йилдирим Ўзбекистонга турмуш ўртоғи билан ташриф буюриб, олти кун давомида суратга олиш ишларида қатнашади.
Мазкур фильм Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан суратга олинмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг