Туркияда қўлга олинган ўзбекистонлик эркак депортация қилинди

16:00 10 Сентябр 2024 Жамият
257 0

Фото: Истанбулдаги Бош консулхона

Туркияда фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб қўлга олинган эркак Ўзбекистонга депортация қилинди. Бу ҳақда Бош консулхона ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида жорий йилда Истанбул шаҳрида қўлга олинган Дониёр Муқимжонов Бош консулхона ходимлари иштирокида Ўзбекистонга депортация қилинган.

У 2022-2023 йилларда ишончга кириш йўли билан ўзгаларнинг умумий ҳисобда қарийб 60 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўллари билан ўзлаштирганликда айбланиб, 2023 йилдан буён қидирувда бўлган.

«Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ички ишлар вазирлиги ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилиш сўралади», дейилади консуллик хабарида.

Қўшимча қилинишича, жиноий жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда, шу жумладан, Туркияда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилади ва жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланади.

Шу билан бирга, кейинги вақтларда фирибгарлик содир этилиши ҳолатлари юзасидан Бош консулхонага келаётган мурожаатлар сони ортганини инобатга олиб, фуқаролардан фирибгарлардан огоҳ бўлиш сўралди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?