Туркияда Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотлар мавзусига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

Фото: Халқ сўзи
Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси вакиллари ҳамда Анқара инқироз ва сиёсат тадқиқотлари маркази - “ANKASAM” экспертлари иштирокида «Ўзбекистонда ислоҳотлар ва Янгиланажак Конституция» мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбир аввалида Ўзбекистоннинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шунингдек, мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, давлатнинг демократик пойдеворини мустаҳкамлаш борасида эришилган муваффақиятлар тўғрисидаги маълумотлар ўртоқлашилди.
Сўнгра Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича умумхалқ муҳокамаларида 222 715 та таклиф келиб тушганлиги, таклифларнинг ҳар тўрттасидан биттаси лойиҳадан жой олгани, хусусан, Асосий қонуннинг 65 фоиз матни халқимиз таклифлари асосида янгиланиши тўғрисидаги ахборотлар давра суҳбати иштирокчиларининг эътиборига ҳавола қилинди.
Шунингдек, Конституциянинг моддалари амалдаги 128 тадан 155 тага кўпайиб, нормалари 275 тадан 434 тага ошиши, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид қоидалар уч ярим бараварга кўпайиши ҳам назарда тутилгани қайд этилди.
Хусусан, янгиланажак Конституцияда мамлакатимизнинг суверен, демократик, ҳуқуқий ва ижтимоий давлат экани қатъий белгилаб қўйилгани, кучли ижтимоий ҳимоя ва муҳтожларга ғамхўрлик – давлат сиёсатининг муҳим йўналиши эканлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – давлатнинг олий мажбурияти этиб белгилангани, ўқитувчилар мақомини юксалтириш, ёшлар ҳуқуқлари Конституция ҳимояси остида бўлиши, рақобатбардош миллий иқтисодиётни рағбатлантириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича комплекс чоралар белгиланганлиги, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти институтлари янада фаол бўлиши учун кенг имконият ва кучли ҳимоя тақдим этилганига алоҳида эътибор қаратилди.
“ANKASAM” директори профессор Меҳмет Сейфеттин Эрол Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолар экан, кенг жамоатчилик фикри ва таклифлари асосида Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар ва унда барча қатлам манфаатлари инобатга олинганлиги том маънода буни «халқ Конституцияси», деб айтиш имконини беришини таъкидлади.
«Ишончим комилки, олдинда турган конституциявий ислоҳотлар мамлакатнинг равнақи ва халқ фаровонлиги учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади», деди у.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг