Туркияда оғир вазиятда қолган 13 ёшли бола Ўзбекистонга қайтарилди
Иллюстратив фото
Кеча, 8 октябрь куни соат 20:35 да Фарғона халқаро аэропортига Туркиянинг Истанбул шаҳридан учиб келган самолётда 13 ёшли Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтди. У чет элда оғир ҳаётий вазиятда қолиб, Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ходимларига ёрдам сўраб мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг тезкор ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида вояга етмаган фуқаро хавфсиз равишда ватанга қайтарилган.
Фарғона халқаро аэропортида болани Қўқон шаҳар «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходимлари кутиб олган, ҳозирда уни бувисининг қарамоғига топшириш масалалари бўйича зарур чораларини кўрмоқда.
«Вояга етмаган фуқаронинг ижтимоий ҳимояси ва психологик қўллаб-қувватланиши унинг доимий яшаш манзилида давом эттирилади», дейилади хабарда.
Шунингдек, агентлик яқин кунларда ушбу мамлакатда ота-она қарамоғисиз қолган яна 30 нафардан ортиқ ўзбекистонлик болани ватанга қайтариш режалаштирилганини ҳам қўшимча қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг