Туркий давлатлар ташкилоти оқсоқоллар Кенгаши 44-Шахмат олимпиадасида ғолиб бўлган ўзбекистонлик ёшларни табриклашди

10:41 10 Август 2022 Сиёсат
709 0

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Туркий давлатлар ташкилоти оқсоқоллар Кенгаши аъзолари 44-Шахмат олимпиадасида ғолиб бўлган ўзбекистонлик ёшларни тарихий ғалаба билан муборакбод этишди.

Жумладан, Кенгаш аъзолари ушбу оламшумул ғалаба билан бутун Ўзбекистон халқига табрик изҳор этиб, бу тарихий ғалаба нафақат Ўзбекистоннинг балки туркий халқларнинг ғалабаси эканлигини мамнуният билан таъкидлашди.

Ёшларимиз томонидан кўрсатилган ушбу натижа муҳтарам Президентимизнинг шахматга эътибори ва ғамхўрлиги натижаси, албатта.

Ўзбекистон халқини ушбу ғалаба билан яна бир бор самимий муборакбод этамиз.

Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Жаҳонгир Воҳидов ва Нодирбек Якуббоев Янги Ўзбекистоннинг янги тарихини ёзаётган қаҳрамон ёшларимиздир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер